Баҳрайн-2025. Эркин курашчиларимиз яна 2 та олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди
- 28-октябр 2025, 20:37
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Осиё Ўйинлари
Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Эркин кураш баҳсларида олтин медалларга сазовор бўлдик. -51 кг вазн тоифасида курашган Улуғбек Рашидов (-51 кг) эронлик рақибидан устун келиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Яна бир ҳамюртимиз Мухлиса Машарипова (-40 кг) финалда япониялик рақибини мағлуб этиб, чемпионга айланди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ