
Азар "Реал"нинг мағлубиятидан хурсанд бўлдими? (ФОТО)
- 6-май 2021, 12:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 3
- Футбол
"Реал" Мадрид вингери Эден Азар "Челси"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан сўнг, можароли вазият қаҳрамонига айланиб қолди.
Шу куни “Қироллик клуби” Лондонда 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадан чиқиб кетди. Жамоасининг муваффақиятсизлигига қарамай, Азар жуда яхши кайфиятда эди. Бельгиялик футболчи ўйиндан сўнг "аристократлар" футболчилари – Эдуар Менди ва Курт Зумани қучоқлади, улар бир-бирлари билан фаол мулоқот қилиб, кулишди.

Маълумот учун, 30 ёшли Азар 2012-2019 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган. “Реал” уни 2019 йилнинг ёзида 100 млн еврога сотиб олган.
Эден Азар жорий мавсум мадридликлар сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ