
Асимов дербида пенальти бериши керакмиди? ЎзФҲМ матбуот хизмати томонидан вазиятга муносабат билдирилди
- 19-май 2024, 21:47
- 4
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
"Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази матбуот хизмати “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳсли пенальти бўйича учрашув назоратчисининг хулосасини маълум қилади.
“Навбаҳор” - “Нефтчи” ўйинининг 90+1-дақиқасида меҳмонларнинг 9-рақамли футболчиси Ҳ. Норчаев рақиб жарима майдонида кескин қаршиликка учради. У тўп учун курашаётган бир вақтда наманганликлар ҳимоячиси томонидан зарарсизлантирилди. Бу вазиятда мезбонлар вакили тўпга рақибидан биринчи етиб борган ва тўп учун ҳаракат қилган", - дейилади хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ