Арман Маханов иштирокидаги финал муддатдан аввал якунланди
- 13-декабр 2025, 21:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Ҳозиргина БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.
Мусобақанинг сўнгги финал жанги, +92 кг да вакилимиз Арман Маханов россиялик Давид Суровга қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, ушбу баҳсда боксчимиз бир неча бор нокдаун ҳолатига тушиб қолди ва 2-раундга келиб, мураббийлар оқ сочиқ ташлашга мажбур бўлди.
Шу тариқа, Маханов ҳам мазкур дунё биринчилигида кумуш медал соҳибига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ