Арбелоа Камавинга ҳақида: "У биз учун жуда муҳим футболчи бўлади"
- Бугун, 13:59
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга ҳақида илиқ фикр билдирди.
Аввалроқ футболчи ўз ўйинини янада яхшилашни хоҳлаётганини айтганди. Матбуот анжуманида бу ҳақда гапирган Арбелоа Камавинганинг салоҳиятига юқори баҳо берди.
"Камавинга ажойиб футболчи. У ўзига жуда катта талаб қўяди, жисмоний сифатлари ҳам юқори даражада. Эдуардо замонавий футболга жуда тез мослашади.
Албатта, биз доим ўсишни хоҳлаймиз ва унга нимани кутаётганимизни айтиб борамиз. У биз учун жуда муҳим футболчи бўлади", — деди Арбелоа.
Жорий мавсумда Эдуардо Камавинга "Реал" сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.