Араухо: "Мен "Барса"га кўп вақт давомида ёрдам бераман"
- 14-октябр 2024, 17:49
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Каталониянинг "Барселона" клуби асосий ҳимоячиларидан бири Рональд Араухо ҳозирда жароҳат сабаб клубга ёрдам бера олмаяпти. Уругвайлик ҳимоячи қайтиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бу клубда ўйнаш менинг орзуим бўлиб келган. Мен 5 йилдан кўпроқ вақт мобайнида жамоадаман ва умид қиламанки, ҳали кўп мавсум бу клубга ёрдам бераман, - дея изоҳ берди иқтидорли ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳимоячи мавсум аввалида жароҳат олиб клуб сафини тарк этган эди. Унинг 2025 йилнинг бошида жамоага қайтиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ