
АПЛни тарк этган "Лестер" ўз етакчисини сотишга ҳозирланмоқда
- 12-июн 2023, 11:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Лестер" раҳбарияти Премьер-лигани тарк этгач, ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисонни сотишга тайёр.
Sky Sports хабарига кўра, шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган футболчи билан "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. Ушбу рақобатда «шпорлар»нинг имконияти нисбатан пастроқ ҳисобланмоқда. Аммо шунга қарамай, Лондон клуби тез орада Мэддисоннинг трансфери бўйича “тулкилар”га расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Жеймс жорий мавсум АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ