
АПЛ. Қийин ғалабани қўлга киритган "Арсенал" пешқадамликни давом эттирмоқда
- 1-сентябр 2022, 01:23
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Астон Вилла" баҳси якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, учрашувнинг 30-дақиқасида Жезус ҳисобни очди. 74-дақиқада Дуглас Луис мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб, Мартинелли "тўпчилар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди ва бу гол Лондон клубига ғалаба тақдим этди.
Очколари сонини 15 тага етказиб олган Артета шогирдлари АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
{game}3900972{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ