
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" бир киши кўп бўла туриб, "Ньюкасл"га мағлуб бўлди
- 5-март, 03:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ньюкасл Юнайтед"га 1:2 ҳисобида ютқазди.
Биринчи бўлимнинг 46-дақиқасида майдон эгалари ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмзи жарима майдонида ўзини ташлагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада Энтони Гордон пенальтини аниқ амалга оширди. Қўшимча дақиқаларнинг 9-дақиқасида эса Каземиро ҳисобни тенглаштирди.
90-дақиқада клуб ҳужумчиси Уильям Осула ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида илк мағлубиятини қабул қилди. Бунга қадар мураббий 6 ғалаба ва бир дурангдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган эди.
Премьер-лига
vs
Newcastle United won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ