АПЛ. "Лестер" "Эвертон"га қарши ўйинда очко йўқотди
- 28-январ 2021, 04:28
- 0
- Футбол
Англия Премьер Лигасининг 20-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Лестер" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Хамес Родригес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Тилеманс рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, очколар сонини 39тага етказиб олган "тулкилар" 3-ўринда қолди, Анчелотти шогирдлари эса 33 очко билан 7-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлар ҳисобида яна иккита захира ўйин мавжуд.
{game}3411541{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ