АПЛ. "Челси" "Вулверхэмптон" устидан йирик ҳисобда зафар қучди
- 9-ноябр 2025, 03:21
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 11-турида "Челси" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда урилган барча голлар иккинчи таймда киритилди.
Дастлаб, 51-дақиқада Густо ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Педро орадаги фарқни иккитага оширди. Нету 73-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг "аристократлар"нинг жамғарган очколари сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди.
Премьер-лига
vs
Челси победил после основного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ