АПЛ. "Челси" сафарда мағлуб бўлди,"Тоттенхэм" эса "Борнмут"га имкониятни бой бериб қўйди
- 8-январ, 02:38
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 21-туридан ўрин олган икки учрашув ўз ниҳоясига етди.
"Фулхэм" ўз майдонида "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Рауль Хименес ҳисобни очди. 72-дақиқада "аристократлар" ҳужумчиси Делап жавоб голини киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо 81-дақиқада мезбонлар футболчиси гол уриб, Ҳарри Уилсон "Фулхэм"га ғалаба келтирди — 2:1.
Турнинг яна бир баҳсида "Борнмут" ўз уйида "Тоттенхэм"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 5-дақиқасида "шпорлар" сафида Тель ҳисобни очди. Кейинчалик Эванильсон ва Крупи кетма-кет гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Палиния ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Семеньо ҳал қилувчи голни киритиб, "Борнмут"га 3 очкони тақдим этди.
Премьер-лига
vs
Fulham won after full-time.Премьер-лига
vs
AFC Bournemouth won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ