Англия суперклуби Ҳусанов билан бир кунда туғилган ўйинчи олмоқчи
- 6-апрел, 17:42
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес ўз ўйинлари билан Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” эътиборини ўзига тортди.
Бу ҳақда Tactical Football Review нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳнинг жорий мавсум охирида клубни тарк этишини инобатга олиб, Торресга қизиқиш билдира бошлади.
Айтилишича, бош мураббий Арне Слот испаниялик ҳужумчининг маҳоратини юқори баҳолайди ва уни жамоаси ўйин услубига мос, деб ҳисоблайди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Торрес 40 та ўйин ўтказди ва 16 та гол урди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Ферран Торрес нинг трансфер бозоридаги қиймати 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ферран Торрес ҳам худди “Манчестер Сити”даги ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов каби ноёб сана – 29 февралда туғилган.