
Ака-укаларнинг битта жамоада ўйнаши "Манчестер Юнайтед"га боғлиқ
- 12-январ 2022, 10:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Амад Диалло жорий қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира.
Манбага кўра, "Сассуоло" 19 ёшли ивуарлик футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи. А Серия клуби бу борада “қизил иблислар” билан алоқага чиқишган.
Эътиблиси, "Сассуоло"да Амаднинг акаси Ҳамед Траоре ҳам ўйнайди.
Жорий мавсумда Диалло "Манчестер Юнайтед"нинг битта ўйинида майдонга тушди холос.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ