
Афсонавий Алан Ширрернинг рекорди йўққа чиқарилди
- 13-январ 2020, 08:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” АПЛнинг 22-турида сафарда “Астон Вилла”ни 6:1 ҳисобида енгди.
“Шаҳарликлар” форварди Серхио Агуэро шу куни хет-трик қайд этди. Эътиборлиси, бу аргентиналик футболчи учун АПЛдаги 12-хет-трик бўлди. Шу тариқа у афсонавий Алан Ширернинг (11) рекордини йўққа чиқарди.
Бу борада кейинги ўринлар Робби Фаулер (9), Тьерри Анри (8), Харри Кейн (8) ва Майкл Оуэнларга (8) тегишли.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ