Африка Миллатлар кубоги. Салоҳнинг пенальтидан киритган голи Мисрни плей-оффга олиб чиқди
- 26-декабр 2025, 23:26
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубогининг 2-тур учрашувлари ҳам старт олди. Миср терма жамоаси иккинчи турда Жанубий Африкани минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, очколар сонини 6 тага етказиб олди ва плей-офф масаласини ҳал қилди.
"Ливерпуль" ҳужумчиси ва Миср терма жамоаси афсонаси 45-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланиб, беллашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, "B" гуруҳининг иккинчи баҳсида Ангола Зимбабве билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ