Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги энг катта орзусини ошкор қилди!
- 1-апрел, 23:28
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов шаҳарликлар сафидаги энг катта орзусини айтди.
"Бу клуб учун ўйнаётганимдан фахрланаман. "Сити"нинг уйда ҳам, сафарда ҳам бизни катта қўллаб-қувватлайдиган ажойиб мухлислари бор. Бу футболкани кийиш катта масъулият.
Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Ҳатто қийин паллаларда ҳам улар доим биз билан. Шунинг учун уларга шахсан миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Биз улар учун янада кўпроқ совринлар ютишни хоҳлаймиз. Албатта, менинг мақсадим — Чемпионлар лигасини ютиш", — дея таъриф бериб ўтди ёш футболчимиз.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов "Сити"да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ