А Серия. "Наполи" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
- 8-феврал, 00:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 24-турида Антонио Конте бошчилигидаги "Наполи" сафарда "Женоа" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, беллашувнинг Руслан Владимирович Малиновский ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 20-дақиқага келиб, Расмус Хойлунд орадаги фарқни йўққа чиқарди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. Бу галги гол муаллифи - Скотт Мактоминей!
Иккинчи бўлим аввалида Лоренцо Коломбо жамоасининг иккинчи голини киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Лекин 90+5-дақиқада Хойлунд дублни расмийлаштириб, неаполликларнинг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, ушбу ғалабадан сўнг "Наполи" очколар сонини 47 тага етказиб олиб, "Ювентус"ни қувиб ўтган ҳолда, 3-ўринга кўтарилди.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ