А Серия. "Кальяри"нинг "Ювентус"га қарши қайдномаси маълум бўлди
- 18-апрел 2024, 22:53
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Эртага Италия А Серияси 33-тур баҳслари бошланади.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жамоаси мазкур турда ўз уйида "Ювентус"ни қабул қилади. Беллашув 23:45да старт олади. Ушбу баҳс учун сардинияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Шомуродов ҳам рўйхатда.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар айни дамда 63 очко билан А Серияда 3-ўринни эгаллаб турибди. Раньери жамоаси эса 31 очко жамғарган ҳолда 14-поғонада жойлашган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ