А Серия. "Интер" "Торино" дарвозасига нақд 5 та гол урди
- 26-август 2025, 01:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси илк турнинг сўнгги учрашувида "Интер" "Торино" билан куч синашиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб тўқнашувнинг 18-дақиқасида Бастони ҳисобни очди. Орадан яна шунча вақт ўтиб Тюрам ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса Лаутаро Мартинес ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Яна 10 дақиқа ўтиб франциялик марказий ҳужумчи дублни расмийлаштирди. 72-дақиқада эса Анж-Йоан Бонни учрашувдаги сўнгги голни киритди.
Маълумот ўрнида, "нераззурилар" навбатдаги беллашувини 31 август куни Удинезега қарши ўтказади.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ