Ўзил АПЛнинг навбатдаги турида ҳам "Арсенал"га ёрдам беролмайди
- 6-декабр 2018, 21:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ҳамон жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Бу ҳақда London Evening Standard нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра германиялик футболчи АПЛнинг 16-турида “Хаддерсфилд”га қарши кечадиган ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Унинг белидаги оғриғи ҳалиям безовта қилмоқда. Ҳозир у якка тартибда шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" - "Хаддерсфилд" учрашуви 8 декабрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ