
Марсело семиргани туфайли асосий таркибдан маҳрум бўлди
- 21-январ 2019, 07:48
- Akramov
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Сантьяго Солари ортиқча вазн тўплаган Марселони асосий таркибдан маҳрум қилди, дея маълум қилмоқда Onda Cero.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли футболчи 6 килограммга семирди. Шу сабабли бразилиялик ҳимоячи “Севилья”га қарши (2:0) баҳсда майдонга тушмади.
Жорий мавсумда Марсело Ла Лиганинг 11 ўйинда 2 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди. Аввалроқ “Ювентус” Марселога қизиққани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ