
Мария Шарапова Монреалда ғолиб бўлди
- 8-август 2018, 10:15
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Монреалда ўтаётган турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди.
У турнирнинг биринчи даврасида болгариялик Сесиль Каратанчева билан рақобатлашди. Мазкур ўйинда Мария рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Шарапова "Rogers Cup" мусобақасининг иккинчи даврасида россиялик Дарья Касаткина ва грециялик Мария Саккари учрашуви ғолиби билан рақобатлашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ