Кроос кеча ЕЧЛдаги энг яхши натижасини қайд этди
- 9-ноябр 2018, 00:28
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Тони Кроос кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган “Виктория”га қарши баҳда ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, 28 ёшли германиялик футболчи шу тариқа фаолиятида илк бор ЕЧЛда гол+пас тизими бўйича 3 баллни қўлга киритди.
Маълумот учун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ