Жо Харт: Гвардиоладан миннатдорман
- 13-сентябр 2018, 15:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" клуби собиқ дарвозабони Жо Харт ўзининг “шаҳарликлар” сафидан кетиши ҳақида гапириб ўтди.
“Гвардиолани топ даражадаги мураббий деб ҳисоблайман. Хосеп мен учун ҳеч қандай ғаразлик қилмади. Мен унинг кўзларига қарадим ва қўл бердим, самимийлиги учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки, Гвардиола иккаламиз учун ҳам энг маъқул ишни қилди”, - дейди тажрибали посбон.
Эслатиб ўтамиз, Жо Харт жорий ёз “Бёрнли” билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ