
Емельяненко кейинги жангини Россияда ўтказади
- 7-феврал 2019, 13:49
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Яккакурашлар
Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненко кейинги жангини 4 май куни RCC промоушени доирасида ўтказиши маълум бўлди.
- Промоушен доирасида Челябинскда 6-маротаба турнир ташкиллаштирамиз. Мусобақанинг асосий жангида Александр Емельяненко иштирок этади. Унинг рақиби ким бўлиши ҳали номаълум. Тан олиш лозим, номзодлар ичида Франсимара Барросо ҳам бор, - деди Николай Клименко промоушен директори.
Маълумот учун, жароҳати туфайли Емельяненко декабрь ойида Барросога қарши беллашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ