Стадион: Стадион ККОМ
Бош ҳакам: Martin Atkinson
Ўйин якунига етди. Мазкур учрашувда қаршиликлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
Умид Эргашев пенальтини қайтарди.
"Металлург" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди.
"Металлург" сўнгги дақиқаларда фаол ҳаракат қилмоқда.
"Металлург" ҳисобни тенглаштириб қўйишига бир баҳия қолди.
"Насаф" ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти.
Станоевич ўрнига Турдиалиев майдонга тушди. Шунингдек, Ҳусайн Норчаев ўрнига Шоҳмалик Комилов ўйинни давом эттиради.
"Насаф" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
Норчаев Алиқуловнинг узатмасидан сўнг имокниятдан фойдалана олмади.
Абдураҳмон Абдулҳақовнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
"Металлург" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бщлди.
"Насаф" рақиб жарима майдони ичида ҳавфли ҳужум уюштирди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
"Насаф"да яхши имконият вужудга келди. Бозоров жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсиндира олмади.
Калудеривич Абдураҳимов ўрнига майдонга тушди.
Бозоровнинг узатмасидан сўнг Абдураҳимов яхши имкониятдан фойдалана олмади.
"Насаф" футболчиси бош билан йўллаган зарба бироз ноаниқ чиқди.
Ўйин темпи бироз тушди.
Баҳром Абдураҳимов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
"Аждарлар" яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
"Насаф" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
Сатторов иккинчи сариқдан сўнг қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
"Насаф" футболчисига нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.
Иккинчи бўлимга старт берилди.
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча қаршиликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
"Насаф" футболчиси қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
Бозоровга нисбатан Сатторов қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
"Насаф" майдон марказида тўп назоратини ўз қўлига олди.
Норчаевнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
"Насаф" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
Майдон марказида "Насаф" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
"Аждарлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
Саитов ўз қанотидан жарима майдонига кириб бориб, шеригини тўп билан таъминлади. Бироқ унинг узатмасидан сўнг ҳужум вакили вазиятдан фойдалана олмади.
"Металлург" ҳужумга ўтаётган бир пайтда Ғайбуллаев тўпни қайтарди.
"Насаф" футболчилари кетма-кет бурчак тўпи амалга оширишди.
"Насаф" позицион ҳужумга ўтишга шайланмоқда.
Станоевичдан кучли зарба, бироқ Турсунбоев тўпни эгаллаб олди.
Бозоров қанотдан фаол тарзда олдинга борди ва тўпни олдириб қўйди.
Гол инобатга олинди.
Бош ҳакам вазиятни кўриш учун монитор ёнига келди.
Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
ГООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Марконинг бурчак тўпидан берган узатмасидан сўнг Умар Эшмуродов гол уришга муваффақ бўлди.
Ўйиндаги илк бурчак тўпи "Насаф" футболчилари томонидан амалги оширилди.
Нарзуллаевнинг кучсиз зарбасини Турсунбоев қайтарди.
Қуттибоев майдон марказида Ғайбуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
"Насаф" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
Ўйинга старт берилди.
Бироздан сўнг Суперлига 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.