Стадион: Гудисон Парк
Бош ҳакам: Martin Atkinson
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Насимов ўйинга нуқта қўйди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Насимов жамоасининг 3-голини киритди.
Баҳодир Насимов Жасур Ҳасановни алмаштирди.
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
Марко Колакович огоҳлантирилди.
Шароф Муҳитдиновнинг стандарт вазиятдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
Жавоҳир Қаҳрамонов ўз ўрнини Санжар Рашидовга бўшатиб берди.
Комилов жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
Сўнгги дақиқаларни "аждарлар" ҳужумлар уюштириш билан ўтказмоқда. Мезбонлар қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.
Марко Станоевич ва Ислом Кенжабоев захирага олинди. Улар ўрнига Акмал Мозговой ҳамда Шоҳмалик Комилов ўйинга қўшилди.
Санъат Шихов ўрнига Элёр Орифов ўйинга қўшилди.
Жасур Ҳасанов шериги узатган тўпга ета олмади.
Бердиев шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти.
Жавоҳир Қаҳрамонновга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
Ўзгаришлар амалга оширган меҳмонлар фаоллишни оширмоқда.
Жўрабек Маннонов ҳамда Бобир Абдуҳолиқов ўрнига Муродбек Ҳўжабердиев ва Хусаин Норчаев майдонга тушди.
Ҳасанов бу сафар ҳам воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Қаҳрамонов ҳисобдаги фарқни оширди!
Жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан унумли фойдаланган Жавоҳир жамоасининг иккинчи голини киритди.
Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
"Аждарлар" рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтармоқда.
Ҳасановнинг узатмасини Норхонов дарвозага тўғирлаб юборди. Зарбага аниқлик етишмади.
"Насаф" жарима майдони олдида мезбонлар хавф туғдирмоқда.
Бўлимни жиззахликлар фаолроқ бошлади.
Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!
Тайм сўнгини жамоалар ҳужумлар билан ўтказмоқда.
Марко Станоевичнинг чап оёқда ёўллаган зарбасига юироз аниқлик етишмади.
Бурчакдан Ҳасанов узатма амалга оширди. Тўп Марко Калаковичдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ҳужумлар уюштиришдан тинмаяпти.
Сўғдиёна футболчиларининг иккинчи голи ўйин қоидаси бузилганлиги туфайли ҳисобга олинмади.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Абдиҳолиқов ҳисобни тенглаштирди.
Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Абдуҳолиқов дарвозага киритди.
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Бозоров рақиб дарвозаси томон йўналтирди. Бироз ноаниқ.
Умиджон Эргашев Санъат Шиховнинг зарбасини бартараф этди.
Бурчак зарбаси бесамар кетди.
Болтабоевнинг фаоллиги жамоасига хавфли ҳужум ҳадя этди. Аммо зарба ноаниқ.
"Сўғдиёна" қарши ҳужумларга таяна бошлади.
Раҳматуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Майдон эгалари дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олмоқда.
"Насаф" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум, азиз Суперлига ихлосмандлари. Суперлига 23-тури давом этади. "Сўғдиёна" - "Насаф" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.