
"Ювентус" "Ал-Ҳилол" таклифини рад этган ҳужумчини жамоага олиб келмоқчи
"Ювентус" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва Душан Влахович жамоани тарк этган тақдирда иккита ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Вариантлардан бири - Рандаль Коло-Муанини ижара муддати тугагач ПСЖдан сотиб олиш. "Ювентус" шунингдек, "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.
Маълумот учун, Осимхен Саудияга бормоқчи эмас ва "Ал-Ҳилол"нинг учта таклифини рад этди.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Галатасарой" сафида ижара асосида тўп тепган эди. У клуб учун барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Комментарии