Хамес Родригес Колумбия терма жамоасига чақирилмади

  • 28 мая, 2021, 23:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Колумбия футбол федерациясининг расмий сайтида ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес жаҳон чемпионати ва Америка кубогининг навбатдаги саралаш ўйинлари учун Колумбия терма жамоасидан четлатилгани ҳақида хабар берилди.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, бу футболчининг охирги тиббий кўрик натижалари билан боғлиқ. Шифокорлар Родригес оптимал ҳолатда эмаслигини айтган.

Қайд этилишича, Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Рейнальдо Руэда ва футболчилар айни дамда Хамеснинг таркибга кира олмаганидан афсусда.

ОАВ хабарларига кўра, Колумбия терма жамоасидан четлатилиши Хамес Родригесни ғазаблантирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию