
Хаби Алонсо Родриго ўрнига иккита футболчи топиб қўйди
“Реал”нинг бразилиялик легионери Родриго Гоэс клуб тарк этиши кутилмоқда. Янги бош мураббий Хаби Алонсо ҳам 24 ёшли универсал ҳужумчига ўйин амалиёти берилишини кафолатлагани йўқ.
Айни пайтда Родригога “Ливерпуль” ва “Пари Сен-Жермен” каби қудратли клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг ўзи ҳам топ-клублардан бирига ўтишга қарши эмас.
Defensa Central нашрининг маълум қилишича, Хаби Алонсо Родриго кетса, унинг ўрнини ким тўлдиришини ҳал қилиб олди. Испаниялик мутахассис режасига кўра, Родриго ўрнини ёзда жамоага олинган ўнг қанот ҳужумчиси Франко Мастантуоно босиши мумкин.
Бундан ташқари, Алонсо клуб раҳбариятидан ПСЖ вингери Брэдли Барколани олиб беришни сўрагани айтилмоқда.
Баркола ўтган мавсумда жами 64 та учрашувда иштирок этиб, парижликлар учун 21 та гол уриб берди ва жамоадошларига яна шунча голли пас узатди.
Комментарии