"Уфа"да порлаган футболчига Португалия чемпионатидан таклиф бор

CHERY AUTO

"Уфа" ҳужумчиси Гамид Агаларов фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, истеъдодли футболчига Португалия жамоаси "Маритиму"дан таклиф бор. Мадейраликлар голеадор форвардга эҳтиёж сезмоқда, Гамид эса уларнинг мўлжалидаги ҳужумчи ҳисобланади. 

Аввалроқ, Агаларовга Россия Премьер лигаси ўртамиёналаридан бири "Ахмат" қизиқаётган ҳақида хабарлар тарқалганди. 21 ёшли футболчи ўтган мавсум бошқирдистонликлар сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, "Уфа" ўтган мавсум якунларига кўра РПЛни тарк этганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию