Тен Хаг бу футболчини “Манчестер Юнайтед”дан ҳайдамоқчи

  • 4 июля, 2022, 16:40
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Эрик тен Хагнинг режаларига киритилмаган Антони Марсиялни сотишга қарор қилди, деб хабар берди “Manchester Evening News” нашри.

Tecno

Қишда Марсияль “Манчестер Юнайтед”ни ижара асосида тарк этиб, Испания Ла Лигаси вакили ҳисобланган “Севилья” сафига қўшилди. Ҳужумчи ярим мавсум ичида андалусияликлар таркибида 9 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол ура олмади.

Энди МЮнинг Марсияль билан хайрлашиши анча қийин бўлмоқда. Ҳозирча “қизил иблислар”нинг молиявий талабларини қондиришга рози бўладиган харидор йўқ.

Антони 2015 йили “Монако”дан 60 миллион евро эвазига “қизил иблислар” сафига қўшилган эди. “Тransfermarkt” портали ҳозирда франциялик футболчини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию