
Суперлига. "Андижон" ўз уйида ОКМКни минимал ҳисобда таслим этди
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
30-дақиқада Усмонали Исмоналиевнинг голи андижонликларга ғалаба учун етарли бўлди. Бир қанча вазиятлар бўлишига қарамасдан меҳмонлар гол уришни уддалай олмади.
Шу тариқа, ўтган турда "Бунёдкор"ни 5:1 ҳисобида енгган "кончилар" бу сафар мағлубиятга учради. "Андижон" эса мухлислари қаршисида ғалаба қозонди.
- Узбекистан - Суперлига
- Regular Season

Андижон
- Usmonali Ismonaliev 29'
Окончен
1
:
0
26.09.2025 19:00

Комментарии