"Странджа": Хўжаназар Нортожиев ғалаба қозонди!

  • 9 февраля, 2024, 17:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Болгарияда давом этаётган “Странджа” турнири тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Чорак финал босқичида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Дастлаб -54 кг вазндаги вакилимиз Хўжаназар Нортожиев ҳиндистонлик Лалитга қарши баҳс юритди. Қизиқарли ва кескин равишда кечган жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал босқичига йўл олди.

Олдинда бизни яна 9 нафар боксчимиз жанги кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию