
Самбочиларимиз Бутунжаҳон ўйинларини муваффақиятли якунлашди
Ченду шаҳрида Бутунжаҳон ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг самбо беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди.
Ватанимиз самбочилари мусобақа якунига кўра, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Жамоавий баҳсларда қизларимиз олтин, йигитларимиз бронза медаль қўлга киритганликлари, аҳамиятга молик натижадир.
Делегациямиз ҳисобига медаль қўшиб қўйган спортчиларимиз:
Олтин:
-54 кг: Гулсевар Ўроқова
-59 кг: Шаҳзода Азатова
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (жамоавий)
Кумуш:
-65 кг: Феруза Бобоқулова
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева
Бронза:
-72 кг: Мадина Салоҳиддинова
-79 кг: Шариф Кушаев.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси (жамоавий).
Комментарии