Роналду битта ўйинда рекордларни қалаштириб ташлади

  • 10 января, 08:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 14-турида “Ан-Наср” жамоаси “Ал-Уҳдуд” билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Tecno

Риёдликларга Садио Маненинг икки ва Криштиану Роналдунинг бир голи ғалаба келтирди.

Бу учрашувда Роналду бир неча статистик кўрсаткичларни янгилади. Хусусан, 39 ёшли форвард фаолиятидаги 917-голини урди. Бу кўрсаткич бўйича Роналду жаҳон футболида яққол рекордчи ҳисобланади.

Криштиану фаолияти давомида клублар миқёсидаги голлари сонини 782 тага етказиб олди ва халқаро майдонда Португалия терма жамоаси учун 135 та гол ҳам урган.

Роналду илк бор 2002 йили “Спортинг” сафида тўп киритган. Шундан бери 24 йил давомида тинимсиз тўп киритиб келмоқда. “Ал-Уҳдуд”га урилган гол португалиялик ҳужумчи учун 2025 йилгани биринчи нишон бўлди.

Бир ойдан кейин 40 ёшни қоралайдиган тажрибали ҳужумчи клуб ва терма жамоадаги охирги олтита ўйинда рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию