Роналдиньо қамоқхонада ўзига дўст топди

  • 6 апреля, 2020, 22:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиялик футбол афсонаси Роналдиньо ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун Парагвайда қамоқ жазосини ўтаётганидан хабарингиз бор.

Tecno

Globoesporte нашри тарқатган хабарга кўра, финтлар қироли қамоқдаги Пабло исмли дўсти билан бирга видеомурожаат йўллаган.

“Барчага салом, Мораеслар оиласига ҳам салом! Мен бу ерда ҳужумдаги жамоадошим Пабло билан биргаман. У жуда яхши ўйнайди. Биз майдонда ажойиб тандеммиз. Тез орада яна ўйнаймиз”, - дейди Роналдиньо.

Таъкидлаш керакки, Роналдиньо айтаётган Пабло Сезар Мораес собиқ полиция ходими ҳисобланади. У наркотик моддалар савдосида айбланиб, 2019 йилнинг сентябридан буён қамоқда жазони ўтамоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию