"Реал" зўр ўйинчи олиб келади

CHERY AUTO

“Реал” жамоа етакчиларидан Лука Модричнинг ўрнини босадиган ўйинчи топди. 37 ёшни қарши оладиган хорват плеймейкери узоғи яна бир мавсум Мадридда ўйнаши мумкин. Кейин эса, “Реал”га майдон марказида устунлик қиладиган плеймейкер керак бўлади.

Tecno

Шу мақсадда, мадридликлар “Челси” тарбияланувчиси Мэйсон Маунтни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Маунтга Манчестернинг икки клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Санкциялар туфайли келажакдаги аҳволи мавҳум бўлиб турган “Челси” ёзда бир неча ўйинчиларидан ажралиши мумкин. Улар орасида Мэйсон ҳам бор.

Маунт жорий мавсумда премьер-лиганинг 30 та учрашувида ўн марта тўп киритди ва тўққизта голли пас узатди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию