“Реал” Хаби Алонсони хафа қилди

  • 6 августа, 07:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо клуб раҳбариятидан янги таркиб учун бир нафар ярим ҳимоячи олиб беришни сўраганига анча бўлди.

Tecno

Бироқ клуб мутасаддилари мураббийлар штабининг бу илтимосини бажаришга шошилмаяпти.  

Diario AS нашрининг хабарига кўра, бу вазият ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича ҳам ўзгармай қолади. Чунки “Қироллик клуби” мутасаддилари айни пайтда трансфер бозорида “Реал”да тўп тепишга лойиқ бирорта ярим ҳимоячи йўқ, деган хулосага келди.

Мадридликлар трансферларни шунчаки амалга оширмоқчи эмас.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти таркибдаги ярим ҳимоячиларнинг ўзи Хаби Алонсо қўл остида ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнашига ишонч билдирмоқда.

“Реал”нинг бу позицияси Хаби Алонсони жамоада бор футболчилар билан ишлашига тўғри келишидан ва янги трансферлар бўлмаслигидан далолат беради.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию