"Реал Мадрид" футболчиси фаолиятини Лига 1да давом эттиришга яқин

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" Дани Себальосни Франциянинг "Марсель" жамоасига ижарага беради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Tecno

Романонинг хабарига кўра, сўнгги пайтларда жамоа бош мураббийи Алонсо томонидан кам ўйин амалиёти тақдим қилинаётган Себалёсни францияликлар сотиб олиш шарти билан 2026 йилнинг ёзигача ижарага олади. Икки клуб 5 соат давом этган музокаралардан сўнг келишувга эришишга жуда яқин.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "қаймоқранглилар" таркибида Ла Лиганинг 23 та баҳсида қатнашиб, ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнь ойида якунланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию