
"Реал" Кроос ва Модрични ўрнини эгаллай оладиган футболчи топди
"Кристал Пэлас" ярим ҳимоячи Адам Уортонга "Реал" қизиқиш билдирмоқда.
AS хабарига кўра, мадридликлар Тони Кроос ёки Лука Модричга ўхшаш футболчи - темпни бошқаришга қодир ва жамоа ўйинини орқа чизиқдан йўналтира оладиган ярим ҳимоячи қидирмоқда.
"Реал"га "Кристал Пэлас"даги 21 ёшли Уортоннинг профили ёқмоқда. Англия клуби хавбек учун 80 млн евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмайди.
"Қаймоқранглилар" Адам трансферига фақат йирик сотув бўлган тақдирдагина, масалан, Родриго трансфер қилингандагина уриниб кўради. Бразилиялик футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчининг ўзида клубни тарк этиш истаги йўқ, шунингдек, у бўйича расмий таклиф ҳам йўқ. Агар таклиф пайдо бўлса, "Реал" Родригони 80-90 млн евродан камига қўйиб юбормайди.
Шунингдек, Уортонга "МЮ", "Ливерпуль" ва "Сити" даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Комментарии