"РБ Лейпциг" шу ой "Арсенал" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

  • 14 января, 2021, 19:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби "Арсенал" ҳужумчиси Фолэрин Балоганнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, немис клуби 19 ёшли инглиз футболчисини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Улар аллақачон футболчи билан оғзаки келишувга эришган. “РБ Лейпциг” ҳозирда "Арсенал" билан Фолэриннинг трансфер нархи масаласини муҳокама қилмоқда. Айтиш керакки, футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли унинг трансфер нархи у қадар юқори бўлмайди.

Балоган жорий мавсум "Арсенал" сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию