Расман! Анзур Исмоилов “Пахтакор” футболчисига айланди

CHERY AUTO

2003-09 йилларда “Пахтакор” сафида ўйнаган Анзур Исмоилов кейинчалик “Бунёдкор” сафига кўчиб ўтган ва шундан сўнг 8 йил Хитой Суперлигасида фаолият олиб борганди. 2018 йил Ўзбекистонга қайтган ҳимоячи ниҳоят ўзи учун қадрдон саналган “Пахтакор”да фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Tecno

Исмоилов ҳозиргача “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” таркибида Ўзбекистон чемпионига айланган, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам муваффақиятга эришган. Чемпионат доирасида "шерлар" сафида 68 учрашувда майдонга тушиб, бир гол уришга эришган.

“Пахтакор”га эркин агент сифатида қайтган Анзур Исмоилов клуб билан узайтирилиши мумкин бўлган бир йиллик шартномага имзо чекди. 

Анзур ИСМОИЛОВ
Туғилган санаси: 14.04.1985
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Трактор”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бунёдкор”, “Чанчун Ятай”, “Локомотив”.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию