ПСЖ сардори жароҳат олди

  • 26 сентября, 19:46
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби сардори Маркиньос жароҳат сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиқди. 

Tecno

Париж клуби расмий сайти берган маълумотларга қараганда, Маркиньос оёғининг сон қисмидан  олган жароҳати сабаб жамоанинг келаси учрашувларини ўтказиб юбориши маълум бўлди.27 сентябр куни ПСЖ Франция чемпионатининг 6-турида "Осер"ни қабул қилади, 1 октябрда эса Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда бразилиялик ҳимоячи жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Маркиньосдан ташқари, Жоау Невеш, Десире Дуэ ва Усмон Дембеледа ҳам жароҳат мавжуд.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию