Ўзбекистон пара велоспортчилари Таиланддаги халқаро мусобақада 25 та медалга эришишди
2025 йил 1–11 декабр кунлари Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида пара велоспортнинг шоссе ва трек йўналишлари бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада жами 11 та давлат спортчилари иштирок этиб, беллашувлар юқори рақобат муҳитида ўтди.
Ўзбекистон Республикасидан 13 нафар пара велоспортчи иштирок этиб, умумий ҳисобда:
4 та олтин,
14 та кумуш,
7 та бронза медалларни қўлга киритишди.



Комментарии