
МЮ Хойлундни ҳафсаласини пир қилди
Расмус Хойлунд МЮ ундан воз кечганидан ҳафсаласи пир бўлди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Наполи" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини 6 млн еврога ижарага олди ва 44 млн еврога сотиб олиш шарти билан ўз сафига қўшиб олди.
Тhе Athletic хабарига кўра, Хойлунд 22 ёшида МЮдан эрта кетганидан "қайғуга ботган". Мавсум бошида даниялик футболчи клубда қолишини кутганди ва шу тариқа жамоа билан мавсумолди ўйинини бошлади.
Шунингдек, Хойлунд ўзини "қизил иблислар"нинг янги аъзоси Бенямин Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблайди. Расмус клубда қолиш учун машғулотларда буни кўрсата олишини кутган эди.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинлари (52 ўйинда 10 гол) туфайли Хейлундни сотиб юборишга қарор қилди. "Футбол етакчилари наздида Хойлунд ўтмиш, "Юнайтед" ортиқча пул тўлаган футболчи тимсоли эди", - деб ёзади The Athletic.
Комментарии