
Магуайр жамоа тизими ҳақида: "Системани эмас, ижрони танқид қилиш керак"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр жамоа ўйин услубига нисбатан билдирилаётган танқидларга жавоб берди.
"Системани танқид қилиш осон, чунки биз ғалаба қозонмаяпмиз. Бизда доимий схема йўқ. Кўп вазиятларда тўртта ҳимоячи билан ўйнаймиз.
Мураббий Аморим келганидан бери ҳаммамиз мамнунмиз. Тизимни жорий этиш осон, лекин унинг самараси футболчиларнинг ижросига боғлиқ.
Агар сен яхши футболчи бўлсанг, ҳар қандай услубда тўп сура оласан", – дея саволларга жавоб бериб ўтди англиялик ҳимоячи.
Комментарии