Луис Энрике: "ПСЖ учун муносиб футболчи топиш осон эмас"

CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике жамоани кучайтиш жараёни қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, трансфер бозорида клуб талабларига мос футболчи топиш катта масъулият талаб қилади.

Tecno

"ПСЖ учун ўйинчи топиш бу шунчаки осон иш эмас. Бу ерда ҳамма жиҳатни ҳисобга олиш керак: футболчининг шахсияти, маблағ ва катта босимга чидамлилиги. Чунки сиз катта пул тўласангиз, у ўйинчига янада кўпроқ босим қилади.

Биз жамоамизга ишонамиз, ўтган мавсумда бунга ишонч ҳосил қилдик. Ҳозир хотиржам ишлаймиз ва ҳар бир нарсани чуқур таҳлил қиламиз. Бизга керак бўлган футболчиларни топиш осон эмаслигини яхши биламиз", – дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию