"Лестер" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширади

  • 6 июля, 2019, 10:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс яқин вақтлар ичида "Лестер" футболчисига айланади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “тулкилар” 22 ёшли бельгиялик футболчи учун монаколикларга 45 млн евро тўлашади. Эътиборлиси, бу “Лестер” тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Тилеманс ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Лестер”да ижарада ўтказди ва АПЛда 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию